АҚШнинг Калифорния университети олимлари томонидан саратон ўсмаларини секинлаштириш усули топилди. Бу ҳақида ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Бунинг учун инсон танасидан ажратиб олинган ёғ ҳужайраларига лаборатория шароитида ишлов берилиб, улар хавфли ўсмалар жойлашган аъзоларга юборилади.
Натижада генетик жиҳатдан ўзгартирилган ҳужайралар танадаги 5 турдаги саратон ўсмалари билан кураша бошлайди.
Тадқиқотчилар янги усулни жониворларда синовдан ўтказди. Якунда ёғ ҳужайралари ошқозон ости, простата ва кўкрак бези саратони каби хавфли ўсмаларни муваффақиятли йўқ қилиши тасдиқланди.
“Бу ҳужайраларни муолажа жараёнида қўллаш қулай. Қолаверса, уларни ножўя таъсирларсиз ажратиб олиш, ўзгартириш ва қайта тиклаш осон”, — дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Надав Аҳитув.