2024 йил давомида уруш туфайли бедарак йўқолган одамлар сони 50 мингга етди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Халқаро Қизил Хоч Марказий қидирув бюроси раҳбари Душан Вуяшаниннинг маълум қилишича, бедарак йўқолганларнинг 90 фоизи ҳарбийлар ва аёллардир. У 2023 йилда бу кўрсаткич икки баравар камроқ бўлганини таъкидлади. Бироқ ташкилот бедарак йўқолганларнинг фуқаролиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмади.
Халқаро Қизил Хоч маълумотларига кўра, кунига ўртача минг нафардан беш минг нафаргача одам бедарак йўқолмоқда. Ташкилот рақамларнинг кескин ўсишини урушнинг авж олиши ва онлайн қидирув тизимларининг такомиллашиши билан изоҳлади.