АсосийЖамият

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

Пиёда шифохонага олиб кетилган.

'Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 февраль куни соат 20:15 атрофида Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.  

Аниқланишича, 2005 йилда туғилган Ж.И. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган. 

ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага олиб кетилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар