Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг Лондонга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ташриф давомида Британия бизнес ва савдо вазирининг ўринбосари Гарет Томас, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва экспертлар даражасида музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашувларда Британия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерикларидан бири сифатида кўриш ва расмий Тошкент билан ҳар томонлама алоқаларни янада жадаллаштиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Томонлар халқаро савдодаги замонавий тенденцияларни муҳокама қилдилар.
Британия томони Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлаши тасдиқлади.
Шу билан бирга, Британия Жаҳон банки кўмагида амалга оширилаётган иқтисодий ўсиш ва ривожланиш дастури орқали Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдамни кенгайтириш, дастур доирасида мутахассисларининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг халқаро савдо соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширишга келишиб олинди.