АсосийДунё

Озарбайжон талаби билан BBC'нинг Бокудаги офиси ёпилди

Бироқ озарбайжон тилидаги репортажлар давом эттирилади.

'Озарбайжон талаби билан BBC'нинг Бокудаги офиси ёпилди'ning rasmi

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг оғзаки кўрсатмаси туфайли BBC ушбу мамлакатдаги офисини ёпиш ҳақида “мажбурий қарор” қабул қилганини маълум қилди.

Давлат томонидан назорат қилинадиган оммавий ахборот воситалари мамлакат ҳукумати BBC‘нинг Озарбайжондаги ходимлари сонини бир нафаргача камайтиришни режалаштираётганини хабар қилди.

BBC корпорацияси Бокудаги журналистлари фаолиятини вазият аниқлаштирилгунга қадар тўхтатганини, аммо озарбайжон тилидаги репортажларини давом эттириш ниятида эканини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар