АсосийЖамият

Бугун Тошкент ва Сирдарёда кечга томон ёмғир ёғади

Республиканинг шимолида қор ёғиш эҳтимоли бор.

'Бугун Тошкент ва Сирдарёда кечга томон ёмғир ёғади'ning rasmi

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, шимолда қор ёғади, Тошкент, Сирдарё вилоятларида кечга томон ёмғир ёғади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар