АсосийДунё

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида тарихий чегара шартномаси имзоланди

Бишкекда қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

'Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида тарихий чегара шартномаси имзоланди'ning rasmi

Бишкекда қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги ҳужжат Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов томонидан имзоланди.

Ала-Арча давлат қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда бир қатор ҳужжатлар — Давлат чегараси тўғрисидаги шартнома ва ҳукуматлар ўртасида энергия объектлари ва сув ресурслари бўйича келишув, шунингдек, чорраҳалардаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва янги йўлларни қуриш тўғрисидаги битим тайёрланган. 

– Бугун қирғиз ва тожик халқлари учун алоҳида тарихий кун, -деди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ўз нутқида. – Биз қирғиз-тожик чегарасини делимитация қилиш бўйича якуний протоколни имзоладик. Ҳужжатларни энди икки мамлакат раҳбарлари имзолаши керак. 

Ўз навбатида, Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Саймўмин Ятимов чегараларни делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги парафирланган шартнома энг муҳим тарихий ҳужжат эканлигини таъкидлади. 

– Жуда мураккаб иш мантиқий якунига етказилди, -деди у. – Келишув амалга ошса, икки қардош республика ўртасидаги чегара муаммоси бўйича юз йиллик баҳсга нуқта қўйилади. Бу тарихий ҳужжатлар халқларимиз манфаатига хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар