Ғарб давлатлари Украинага ёрдам ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақдаги хабарлар хориж ОАВларида тарқалди. Жумладан:
- Европа Иттифоқи март ойида Киевга €3,5 миллиард тақдим қилади;
- Буюк Британия — £4,5 миллиард ($5,67 миллиард) ҳарбий ёрдам кўрсатади;
- Канада ҳарбий техника ва ўқ-дорилар етказиб беради, шунингдек, Россиянинг музлатилган активларидан тушган $5 миллиард фойдани ажратади;
- Испания €1 миллиардлик ҳарбий ёрдам пакети тақдим этади;
- Швеция Украина ҳаво мудофаасини мустаҳкамлашга €113 миллион сармоя киритишини эълон қилди;
- Норвегия Украинага ёрдам сифатида €3,5 миллиард ажратди;
- Финляндия инфратузилмани тиклаш учун €4,5 миллион ажратади.
"Тахминан 30 та давлат Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр", - деди Франция президенти.
Макронга кўра, ЕИ ва ундан ташқаридаги кўплаб давлатлар тинчлик келишуви имзолангандан кейин Украинага тинчликпарвар кучларини юборишга тайёр.