Тошкентда газ чақнаши оқибатида бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
26 феврал куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани, Маҳтумқули кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирдаги хонадон ошхонасида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаш содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган.
Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган.
Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олибб орилмоқда.