АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматдаги трансгендерлар учун қаттиқ чекловлар қўйди
Энди Қўшма Штатлар Қуролли кучлари сафида фақатгина “гендер дисфория” ташхиси қўйилган, бироқ “транс-ўтиш”ни амалга оширмаган, муайян жанговар вазифалар учун ўрнини босиб бўлмаслигини исботлаган ва 36 ой давомида ўзининг биологик жинсига қатъий риоя қилган ҳарбийлар қолиши мумкин.
Шунингдек, тартиб-қоидаларга кўра, ҳарбий хизматчилар фақат ўз биологик жинсига мос равишда ҳожатхона, ётоқхона ва бошқа умумий жойлардан фойдаланиши керак.
Қўшма Штатлар қўшинлари сафидаги трансгендер ҳарбийларнинг аниқ сонини ошкор қилмайди. 2018 йилдаги мустақил тадқиқотга кўра, АҚШ армиясидаги 2 миллиондан ортиқ ҳарбийлар орасида тахминан 14 000 нафар трансгендер хизматчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал президент Дональд Трамп мамлакат қуролли кучларида “трансгендер идеологиясини” тақиқловчи фармонни имзолаган эди.