Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 2 март куни тунда Самара—Чимкент трассасида содир бўлган. Ичида 33 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобусга юк машинаси келиб урилган. Автобус Уфа шаҳридан Самарқандга келаётган бўлган.
Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Автобусдаги Ўзбекистон фуқароси йўлнинг хавфсиз қисмида турган бошқа бўш автобусга ўтказилган.