АсосийМаданият

Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтади

Иброҳим Султон қўли билан кўчирилган ноёб Қуръон нусхаси бўйича илмий тадқиқотлар давом этмоқда.

'Темурий шаҳзода кўчирган Қуръон нусхаси Ўзбекистонга қайтади'ning rasmi

Темурийлар даврида илм-фан ва санъат тараққиётида катта ҳисса қўшган Иброҳим Султон қўли билан кўчирилган ноёб Қуръон нусхаси бўйича илмий тадқиқотлар давом этмоқда. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар қилди

Ҳозирда ушбу тарихий қўлёзманинг бир нечта нусхаси Эрон ва бошқа халқаро фондларда сақланаётгани маълум.  

Манбаларга кўра, 1423 йилда сулс хатида кўчирилган бир нусха Остони Қудси Ризавий кутубхонасида, яна бир нусха эса 1937 йилгача Шероздаги “Қуръон дарвозаси”да сақланиб, кейинчалик Порс музейига ўтказилган. Ушбу икки жилдли қўлёзма ўзининг бадиий жиҳатдан нафислиги ва безаклари билан алоҳида ажралиб туради. Бундан ташқари, Иброҳим Султон томонидан кўчирилган яна бир нусха Метрополитен музейида сақланаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.  

Қуръон қўлёзмаларининг юксак хаттотлик санъати билан ижро этилгани, зарғалдоқ ва олтин безаклар билан ёзилгани олимлар диққат марказида. Айни пайтда ушбу ноёб асарнинг факсимиле нусхаси тайёрланмоқда ва келгусида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясида намойиш этилиши режалаштирилган. Бу борада тадқиқот ишларини филология фанлари доктори Афтондил Эркинов олиб бормоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади'ning rasmi

    Маданият Бугун 10:16

    Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади

    Бу борадаги муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди.

    '""102" га қўнғироқ қилиб, мен адашдимми?!"'ning rasmi

    Маданият 08.03.2025 20:24

    ""102" га қўнғироқ қилиб, мен адашдимми?!"

    Актриса Зарина Йўлдошева нотаниш йигит билан тортишаётгани акс этган видеолавҳани инстаграм саҳифасига жойлади.

    '"Анора" фильми 5 та йўналишда “Оскар“ни қўлга киритди'ning rasmi

    Маданият 03.03.2025 10:34

    "Анора" фильми 5 та йўналишда “Оскар“ни қўлга киритди

    Оскар мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    'Ғуломжон Ёқубов "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.03.2025 13:59

    'Тошкентда йўловчи автобуси техник носозлик сабаб дарахтга урилди'ning rasmi

    Маданият 27.02.2025 17:51

    'Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 15.02.2025 19:34

    Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди

    Марҳума Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси эди.