АсосийСиёсат

Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди.

'Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди'ning rasmi

Пркзидент ҳузуридаги йиғилишда Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупсиядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Президент топшириғи билан инвестисия дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуасион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

“Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,  - дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупсиявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.

    '“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:48

    “Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

    Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.

    'Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:37

    Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур

    Шунингдек, президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ҳисоб палатасига тўғридан-тўғри давлат харидларини 2 карра қисқартиришга топшириқ берди.

    '"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 12:08

    "Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"

    Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.