АсосийСиёсат

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

'"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди"'ning rasmi

Президент ҳузуридаги йиғилишда Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди",

 - деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

“Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади”, - деди Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 16:59

    Шавкат Мирзиёев 6 та давлатдан янги тайинланган элчилардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини Янги Ўзбекистондаги шарафли миссияси бошлангани билан самимий табриклади.

    'Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:05

    Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги савдо ҳажми 1 миллиард долларга етказилади

    Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ҳукуматлар делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

    '“Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 15:26

    “Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт”

    Президент коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш кераклигини айтди.

    '“Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:48

    “Жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”

    Президент барча раҳбарларни судлар фаолиятига аралашишдан қатъий огоҳлантирди.

    'Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 13:37

    Президент: Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва мебелга ўтиш зарур

    Шунингдек, президент Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ҳисоб палатасига тўғридан-тўғри давлат харидларини 2 карра қисқартиришга топшириқ берди.

    'Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2025 11:30

    Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди

    Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди.