АсосийДунё

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 30 киши қўлга олинди

Улар радикал мафкурани тарғиб қилиш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун маблағ йиғиш билан шуғулланган.

'Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 30 киши қўлга олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 февраль куни Қирғизистонда амалдорлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши терактлар содир этишни режалаштирган террорчилик тузилмасининг 30 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ячейка аъзолари мунтазам равишда яширин йиғилишлар ўтказиб, уларда радикал мафкурани тарғиб қилиш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун маблағ йиғиш билан шуғулланган.

Аниқланишича, ушбу радикал гуруҳнинг асосий мақсади Қирғизистоннинг конституциявий тузумига қарши жиҳод қилиш, шунингдек, мамлакат расмийлари, махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан терактларни режалаштириш бўлган. Гуруҳ аъзоларидан биридан қўлбола портловчи қурилма ясаш бўйича видео йўриқнома олинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:53

    Бразилиялик ёш гимнастикачи 18 ёшида ҳаётдан кўз юмди

    Бразилиянинг истиқболли бадиий гимнастикачиларидан бири бўлган Изабел Марсиняк 18 ёшида вафот этди.

    'Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 20:42

    Россиялик актриса Вера Алентова 84 ёшида вафот этди

    “Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильмидаги бош роли билан танилган Вера Алентова ҳаётдан кўз юмди.

    'Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 15:26

    Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув ортидан икки чегарачи ҳалок бўлди

    Афғонистон томондан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган шахслар билан тўқнашувда Тожикистоннинг икки нафар чегарачиси ҳалок бўлди.

    'КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 14:49

    КХДР илк атом сувости кемасини намойиш қилди

    Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат тарихида илк бор атом энергетик қурилмасига эга сувости кемасини кўздан кечирди.

    'Нигерияда масжид портлади'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 10:42

    Нигерияда масжид портлади

    Ҳодиса ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

    'Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

    Дунё 25.12.2025 10:28

    Тожикистонда қор қоплонини овлаганлар учун жазо кучайтирилди

    Қор барсини ноқонуний овлаш, сақлаш ёки сотиш учун жарима ва қамоқ муддатлари оширилди.