АсосийДунё

Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти

18 ёшдан ошган 500 нафар Исроил фуқароси ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган.

'Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти'ning rasmi

Исроилликларнинг аксарияти Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини хоҳлаяпти

Исроил телевидениесининг 12-каналида ўтказилган ижтиомий сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 60 фоизи Исроилнинг амалдаги бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг истеъфога чиқишини истайди. Сўралганларнинг атиги 24 фоизи ҳукмрон коалиция тарафдори эканини билдирган холос.  Шу билан бирга, респондентларнинг 31 фоизи бунга қарши бўлган ва 9 фоизи "билмайман" деб жавоб берган.

Бошқа бир сўров натижаларига кўра, агар ҳозир Кнессетга (парламент) сайловлар ўтказилса, мухолифат 67 ўринни қўлга киритиб, ҳукуматни шакллантира олиши мумкин.

Маълумот учун, мазкур ижтимоий сўровлар 5 март куни 18 ёшдан ошган 500 нафар Исроил фуқароси ўртасида ўтказилган.

                                             Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар