Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кунинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-14° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.