АсосийДунё

Украинада Зеленскийга ишонч кескин ошиб бормоқда

Бунга Зеленскийнинг Оқ Уйда Трамп билан тенг руҳиятда суҳбатлашгани сабаб бўлган.

'Украинада Зеленскийга ишонч кескин ошиб бормоқда'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг рейтинглари яна ўсишни бошлади. Киев Халқаро Ижтимоий Тадқиқотлар Институти (KIIS) томонидан 2025 йил февраль ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, аҳолининг катта қисми унга ишонишда давом этмоқда

Жумладан, 2025 йил февраль ойининг биринчи ярми ҳолатига кўра, Украина ва AҚШ ўртасидаги муносабатлар кескинлашгунга қадар, украиналикларнинг 57 фоизи президентга ишонч билдирган, 37 фоизи Зеленскийга ишонмаслигини билдирган.

Кейинчалик 2025 йилнинг 14 февралидан 4 мартига қадар Зеленскийга ишонч даражаси 68 фоизгача ошган, ишонмайдиганлар улуши эса 29 фоизгача камайган. Шунга кўра, ишонч-ишончсизлик баланси +38% гача яхшиланган.

Бунга бир қатор омиллар сабаб бўлгани айтилмоқда. Аввало, Зеленскийнинг Оқ Уйда Трамп билан тенг руҳиятда суҳбатлашгани ва Украина манфаатларига зид келувчи шартномага имзо чекишни истамагани нафақат аҳоли, балки президентга мухолиф сиёсий кучларнинг ҳурматига сазовр бўлган.

Қолаверса, ҳарбий муваффақиятлар ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Украина армиясининг ҳимоя қобилиятини кучайтириш ва Ғарб билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш Зеленскийнинг обрўсини оширувчи муҳим омиллардан бири бўлди. Жамоатчилик орасида фронтдаги муваффақиятлар ва қўшимча қурол-яроғ ёрдамлари мамлакат раҳбариятига ишончни оширмоқда.

Шунингдек, ички сиёсатдаги барқарорлик Украинада сиёсий мухолифат ва ички ихтилофларга қарамай, Зеленский ҳукуматининг мавқеи барқарор қолмоқда. Коррупцияга қарши кураш, маъмурий ислоҳотлар ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича чоралар унинг қўллаб-қувватланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Абдулллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Лонг-Айлендда йирик ўрмон ёнғинлари авж олди'ning rasmi

    Дунё 09.03.2025 18:57

    Лонг-Айлендда йирик ўрмон ёнғинлари авж олди

    Ёнғин сабаблари ҳали номаълум.

    'Трамп маъмурияти хориждаги ўнга яқин дипломатик ваколатхоналарини ёпиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 09.03.2025 14:06

    'Туркия Украинага қўшин юбормоқчи'ning rasmi

    Дунё 08.03.2025 16:07

    Туркия Украинага қўшин юбормоқчи

    Ҳозирда ушбу масала муҳокама қилинмоқда.

    'Вазият жиддийлашса, ҲАМАС асирларни ўлдирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 08.03.2025 11:44

    Вазият жиддийлашса, ҲАМАС асирларни ўлдирмоқчи

    ҲАМАС гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди.

    'Клод Малюр Трампни Рим императори Неронга қиёслади'ning rasmi

    Дунё 07.03.2025 21:17

    Клод Малюр Трампни Рим императори Неронга қиёслади

    Илон Маскни “кетаминли масхарабоз” деб атади.

    'АҚШ Эрон, Сурия, Яман ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлайди'ning rasmi

    Дунё 07.03.2025 20:09

    АҚШ Эрон, Сурия, Яман ва бошқа бир қатор давлатлар фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлайди

    Трамп маъмурияти «қизил» рўйхатдаги мамлакатлар фуқароларига АҚШга киришни тақиқлашни режалаштирмоқда.