Аввал хабар қилганимиздек, Суриянинг қатор ҳудудларида, жумладан, Латакия, Тартус, Ҳама ва Ҳомс вилоятларидаги 29 та аҳоли пунктида тўқнашувлар содир бўлди. Айни пайтдаги маълумотларга кўра, янги ҳукумат кучлари ва Башар Асад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони мингдан ортди.
Қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор, дея хабар беради Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг 745 нафари тинч аҳоли, яна 125 нафари ҳукумат хавфсизлик кучлари ходимларидир. Шунингдек, Башар Асадга алоқадор қуролли гуруҳлардан 148 нафар жангари йўқ қилинган.