АсосийДунё

Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда

Бундан ташқари, алавийларнинг кўплаб уйлари талон-торож қилинган, кейин эса ёқиб юборилган.

'Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда'ning rasmi

Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг Хмеймим базасига яширинишга мажбур бўлди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия кузатув кенгаши (SOHR) мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни “оммавий қирғин” ва “сўнгги йиллардаги энг даҳшатли зўравонлик жиноятлари” деб баҳоламоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Х ижтимоий тармоғидаги айрим фойдаланувчилар базадаги аёллар ва болаларнинг суратларини жойлаштирди. Унга кўра, базадан христиан, друз ва алавий қочқинлари бошпана сифатида фойдаланмоқда. Ушбу фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш ҳамда суратларнинг ҳақиқийлигини текшириш имкони бўлмаган.

Ҳокимиятга келган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” жангчилари ҳозирда Асад кучларининг қолдиқларини йўқ қилаётганини даъво қилмоқда. Улар орасида алавийлар кўп. Алавий қишлоқлари ва шаҳарлари аҳолисининг AP’га айтишича, Сурия хавфсизлик кучлари кўчаларда ёки уй дарвозалари олдида кўплаб эркакларни отиб ташлаган.

Бундан ташқари, алавийларнинг кўплаб уйлари талон-торож қилинган, кейин эса ёқиб юборилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, минглаб одамлар ўз жонларини сақлаб қолиш учун тоғларга қочиб кетган. 

    Бошқа янгиликлар