АсосийДунё

Трампнинг гольф ўйнаши АҚШ бюджетига 18 миллион долларга тушди

Трамп шу вақт мобайнида Флоридада жойлашган иккита гольф-клубида 13 кун ўтказган.

'Трампнинг гольф ўйнаши АҚШ бюджетига 18 миллион долларга тушди'ning rasmi

Трампнинг гольф ўйнаши АҚШ бюджетига 18 миллион долларга тушди

Huffpost нашрининг ёзишича, Трампнинг илк президентлик муддати давомида унинг гольф ўйнаш вақтида хавфсизлигини таъминлаш харажатлари 151,5 миллион долларга етган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Флоридадаги шахсий гольф майдонларида дам олиши учун Америка солиқ тўловчилари ҳисобтдан га 20 январда Оқ уйга қайтганидан бери 18 миллион доллар ажратилган. 

Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, Трамп шу вақт мобайнида Флоридада жойлашган иккита гольф-клубида 13 кун ўтказган. Юқори харажатлар майдонларнинг катта ҳудуди билан боғлиқ бўлиб, уларни муҳофаза қилиш учун АҚШ Қирғоқ муҳофазаси кемаларини ва кўп сонли ҳуқуқ-тартибот органи ходимларини жалб қилиш талаб этилган.

Нашрнинг маълумотига кўра, Трампнинг биринчи президентлик муддатида унинг гольф ўйнаш вақтида хавфсизлигини таъминлаш харажатлари 151,5 миллион долларга етган эди. Иккинчи муддат давомида харажатлар янада ошиши мумкин.

Эслатиш жоиз, АҚШнинг амалдаги президентига 2024 йилдаги сайловолди кампанияси давомида икки марта суиқасд уюштирилган, улардан бири Флорида штатидаги Уэст-Палм-Бич шаҳрида, Трамп гольф ўйнаётган жой яқинида содир бўлган эди.

                                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Киев АҚШга ёрдамни ва разведка маълумотларини беришни тиклаш эвазига қисман оташкесимни таклиф қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:05

    Киев АҚШга ёрдамни ва разведка маълумотларини беришни тиклаш эвазига қисман оташкесимни таклиф қилади

    Киев АҚШ қўллаб-қувватлашини тиклаш учун узоқ масофага зарба бериш ва Қора денгиздаги ҳарбий ҳаракатларни чеклашни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

    'Россияликлар банк карталарини алмаштирмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:39

    Россияликлар банк карталарини алмаштирмоқда

    Энди карталарни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонда масофавий расмийлаштириш мумкин.

    'Аргентинада кучли сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:55

    Аргентинада кучли сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

    Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

    'Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:03

    Сурияда юзлаб одамлар Россия базасида жон сақламоқда

    Бундан ташқари, алавийларнинг кўплаб уйлари талон-торож қилинган, кейин эса ёқиб юборилган.

    'Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:59

    Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

    Оқибатда 3 минг 400 дан ортиқ рейс бекор қилинади ва тахминан 510 минг йўловчи зарар кўради.

    'Сурияда Асад тарафдорлари ва янги ҳукумат ўртасидаги тўқнашув қурбонлари мингдан ортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:26

    Сурияда Асад тарафдорлари ва янги ҳукумат ўртасидаги тўқнашув қурбонлари мингдан ортди

    Қурбонларнинг ярмидан кўпи тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.