Х ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бир неча соат давомида узилишлардан шикоят қилишди. Шундан сўнг Илон Маск ҳолат бўйича маълумот берди.
"Х тармоғига оммавий киберҳужум амалга оширилди. Ҳар куни ҳужумларга дуч келамиз, бироқ бу сафар жуда кўп ресурслар жалб этилди. Катта мувофиқлаштирилган гуруҳ ёки бирор давлат бу ишда қатнашган. Вазиятни кузатяпмиз", — деб ёзди Илон Маск Х ижтимоий тармоғида.
Маълум бўлишича, 10 март куни Х ижтимоий тармоғида учта глобал узилиш юз берган.