АсосийЖамият

Ўзбекистонликлар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади

Туркияликлар уйланаётган топ-5 мамлакатлар рўйхати эълон қилинди.

'Ўзбекистонликлар Туркияга турмушга чиқиш бўйича 2-ўринни эгаллади'ning rasmi

2024 йилда 3509 ўзбекистонлик аёл Туркия фуқароларига турмушга чиқди. Бу ҳақда Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълумот берди

Бу кўрсаткич билан Ўзбекистон аёллари турк эркаклари турмуш қураётган хорижликлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Туркияликлар уйланаётган топ-5 мамлакатлар:

  1. Сурия – 3 519;
  2. Ўзбекистон – 3 509;
  3. Марокаш – 2 427;
  4. Озарбайжон – 2 195;
  5. Россия – 1 945.

Бундан ташқари, туркиялик қизлар турмушга чиқаётган хорижликлар рейтинги ҳам эълон қилинди. Унга кўра, турк қизлари 2024 йилда энг кўп Суриямамлакати вакилларига (1222) турмушга чиққан. Кейинги ўринлардан Германия (1156), Афғонистон (338) ўрин олган. 

    Бошқа янгиликлар