АсосийМаданият

Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади

Бу борадаги муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди.

'Қуръони карим қўлёзмаларининг хронологик тадрижи яратилади'ning rasmi

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Қуръони карим қўлёзмаларини хронологик тадрижини яратиш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабар қилди. 

Марказ катта илмий ходими Абдулазиз Мансур ва Ислом дини меросини сақлаш бўлими бошлиғи Мирзо Кенжабек хориж фондларида сақланаётган Қуръони карим қўлёзмаларини даврлаштириш ҳақида фикр билдиришди. Улар ҳар бир қўлёзманинг тарихий аҳамияти, хаттотлик намуналари ва қоғоз турлари даврга боғлиқ равишда фарқ қилишини таъкидлашди.

Шунингдек, муҳокама доирасида 91 та Қуръон қўлёзмаси кўриб чиқилди. Кейинги босқичда яна 180 та қўлёзма ўрганилиши ва асл нусхаларга таянган ҳолда даврий аниқликка эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Қуръонларнинг қайси ҳукмдорлар даврида ёзилгани ва сақлаш тартиби муҳим аҳамиятга эга бўлиб, марказ томонидан хориждан махсус Қуръон қўлёзмаларининг асли ёки факсимилени олиб келиш ишлари давом этмоқда. Хронологик тартибланган Қуръони карим қўлёзмалари Марказнинг Қуръони карим зали экспозициясидан жой эгаллайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

    Маданият 02.04.2025 20:14

    Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

    Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.

    'Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 23:02

    Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

    Орден Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага топширилди.

    'Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 13:31

    Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди

    Хонанда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларни қўшиқ қилганликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда'ning rasmi

    Маданият 15.03.2025 21:34

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти" мавзусида анжуман ўтказилди.