АсосийДунё

Тожикистон ва Қирғизистон чегараси очилди

Ушбу тарихий воқеа Бишкекда, Имомали Раҳмоннинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида содир бўлди.

'Тожикистон ва Қирғизистон чегараси очилди'ning rasmi

Бугун, 13 март куни Тожикистон ва Қирғизистон Президентлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Қирғизистон Республикаси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида Давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолади. Ушбу тарихий воқеа Бишкекда, Имомали Раҳмоннинг Қирғизистонга давлат ташрифи доирасида содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужжат Қирғизистоннинг “Бирдамлик маркази” давлат қароргоҳида Тожикистон Президентининг Қирғизистон пойтахтига давлат ташрифи доирасида тантанали тарзда имзоланган.

“Бугун биз мамлакатларимиз ўртасидаги чегара масалалари бўйича тарихий қарорни қабул қилмоқдамиз”, деди Имомали Раҳмон музокаралар аввалида.

Унинг таъкидлашича, мазкур шартнома давлатлараро муносабатларни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос яратади.

“Бугун имзоланган салмоқли ҳужжатлар тўплами тожик-қирғиз муносабатларида янги саҳифа очади”, деб қўшимча қилди Тожикистон Президенти.

Ўз навбатида, Садир Жапаров Тожикистон-Қирғизистон чегарасининг делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҳукумат комиссияларининг самарали фаолиятини алоҳида таъкидлаган

Шунингдек, бугун Президентлар онлайн режимда “Қизил-Бел – автомобиль йўли” ва “Қайрағач – автомобиль йўли” назорат-ўтказиш пунктларининг очилишида иштирок этган. Икки мамлакат чегараси 2021 йил май ойида қуролли тўқнашув оқибатида ёпилган эди.

Садир Жапаров чегарадош ҳудудлар учун янги имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидлаган. Хусусан, у 31 март куни Хўжандда ўтказиладиган Наврўз байрамининг аҳамиятига эътибор қаратган. Унинг сўзларига кўра, ушбу тадбир Марказий Осиё халқлари ўртасидаги дўстлик ва бирдамлик рамзи бўлади ҳамда қўшни давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Жапаров икки томонлама муносабатларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш асосий устувор йўналишлардан бири бўлиб қолишини таъкидлаган. Президент чегара масалаларининг муваффақиятли ҳал этилиши савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодий ўсиш учун янги имкониятлар яратишига ишонч билдирган.

Имомали Раҳмон унинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, имзоланган чегаравий шартнома икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун ишончли асос яратишини қўшимча қилди. У ушбу қадам тарихий аҳамиятга эга эканини, у тожик-қирғиз муносабатларида янги саҳифа очишини ва хавфсизлик, барқарорлик ҳамда минтақанинг барқарор ривожланишига хизмат қилишини таъкидлаган.

Тожикистон раҳбари яқин кунларда Хўжандда Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси бўйича келишув имзоланиши режалаштирилганини ҳам маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда содир бўлган зилзила оқибатида 39 та бино шикастланди'ning rasmi

    Дунё 13.03.2025 21:44

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила оқибатида 39 та бино шикастланди

    Зарар кўрган объектлар орасида турар-жой бинолари, мактаблар, болалар боғчалари ва поликлиника ҳам бор.

    'АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни тиклади'ning rasmi

    Дунё 13.03.2025 09:03

    АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам етказиб беришни тиклади

    Украина ўт очишни тўхтатишга рози бўлганидан сўнг президент Трамп Киевга ҳарбий ёрдам етказишни блокдан чиқарган.

    'АҚШ ва Канада ўртасида савдо уруши кучаймоқда'ning rasmi

    Дунё 12.03.2025 19:09

    АҚШ ва Канада ўртасида савдо уруши кучаймоқда

    АҚШ президенти Дональд Трамп Канадага нисбатан янги импорт божларини жорий қилди.

    'Путин урушни тўхтатишга рози бўлиши қийин — Reuters'ning rasmi

    Дунё 12.03.2025 17:17

    Путин урушни тўхтатишга рози бўлиши қийин — Reuters

    Россия АҚШдан Украинада 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режаси бўйича жавоб кутаяпти.

    'Хитойлик аёл 36 эркакни чув туширди'ning rasmi

    Дунё 12.03.2025 14:59

    Хитойлик аёл 36 эркакни чув туширди

    Аёл эркакларни уй олишга ишонтириб, кейин ғойиб бўлган.

    'Покистонда гаровга олинганларнинг 155 нафари қутқарилди'ning rasmi

    Дунё 12.03.2025 14:43

    Покистонда гаровга олинганларнинг 155 нафари қутқарилди

    Қолган йўловчилар ҳамон жангарилар қўлида асирликда қолмоқда.