АсосийДунё

АҚШда 172 нафар йўловчиси бор самолёт ёниб кетди

Ҳодиса аэропорт биноси яқинидаги тўхташ жойида содир бўлган.

'АҚШда 172 нафар йўловчиси бор самолёт ёниб кетди'ning rasmi

АҚШнинг Колорадо штатидаги Денвер аэропортида American Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ёниб кетди. Ҳодиса аэропорт биноси яқинидаги тўхташ жойида содир бўлган. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.

Телеканал эълон қилган видеолавҳаларда самолётдан қалин қора тутун чиқаётгани акс этган. American Airlines авиакомпанияси баёнотига кўра, самолётдаги 172 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси муваффақиятли эвакуация қилиниб, аэропорт биносига олиб ўтилган. Компания хабарида айтилишича, Денвер аэропортига хавфсиз қўнгандан сўнг 1006-рейс самолётининг двигателида муаммо юзага келган.

АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига кўра, American Airlines самолётининг двигатели самолёт Денверга қўниш йўналишидан оққач аланга олган. Оқибатда йўловчилар шошилинч фавқулодда шиширилувчи трап ёрдамида эвакуация қилинган.
 
Boeing 737-800 самолёти Колорадо-Спрингс – Денвер йўналиши бўйлаб 1006-рейсни амалга ошираётган бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 17:15 атрофида самолёт Денверга режалаштирилган йўналишдан четга чиққан. АҚШ Федерал фуқаро авиацияси бошқармасига кўра, экипаж парвоз вақтида двигателда кучли тебранишлар кузатилгани ҳақида хабар берган. Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

    Бошқа янгиликлар