АсосийЖамият

Коррупциявий ҳолатлар энг кўп учрайдиган соҳалар айтилди

Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

'Коррупциявий ҳолатлар энг кўп учрайдиган соҳалар айтилди'ning rasmi

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори экани қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Билдирилишича, соғлиқни сақлаш соҳасида – 527 та, бандлик бўйича – 447 та, банкларда – 434 та коррупциявий ҳолат қайд этилган.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) бўлинмаларининг ўрни ва масъулияти сезилмаётгани таъкидланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилмагани, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмагани айтилган.

“Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган. Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар кўпайган. Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича фақатгина идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритиш билан чекланмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолияти талабга жавоб бермайди, улар маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорлик қилмаган”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Давлат хизматлари бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни баҳолайдиган тизим йўлга қўйилмагани, прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг коррупциянинг олдини олиш борасидаги фаолияти талабга жавоб бермаслиги танқид қилинган.

Муҳокама якунида жиноятчиликка қарши курашиш ва коррупциянинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан Сенатнинг қарори қабул қилинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:17

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда 14 ёшли бола 9-қаватдан тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:48

    Тошкентда 14 ёшли бола 9-қаватдан тушиб кетди

    Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

    'Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

    16 ёшга тўлмаганлар номидан розилик уларнинг ота-онаси томонидан берилади.

    'Янги Тошкент қурилиши учун яна 122 гектар ер ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:10

    Янги Тошкент қурилиши учун яна 122 гектар ер ажратилди

    Ерлар Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани посёлкалари ҳудудидан берилди.

    'Фарғонада бир гуруҳ шахслар жанжал кўтарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:21

    Фарғонада бир гуруҳ шахслар жанжал кўтарди

    Улар йўл талашиб жанжаллашиб кетган.