АсосийДунё

Ғазо секторига берилган зарбалар оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Мингдан ортиқ одам яраланди.

'Ғазо секторига берилган зарбалар оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Исроил мудофаа армиясининг (ЦАҲАЛ) Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида мингдан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда The Times of Israel газетаси хабар берди.

"Мингдан ортиқ киши яраланган, жабрланганлар орасида болалар, аёллар ва қариялар бор," - дейилади хабарда.

Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, ЦАХАЛ томонидан уюштирилган бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 310 кишига етган. Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ҳужумлар оқибатлари учун бутун жавобгарликни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхуга юклади.

"Исроил Ғазо секторининг турли қисмларида бир қатор шафқатсиз ҳаво ҳужумлари билан урушни қайта бошлади, натижада 322 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар яраланди,"дейилади хабарда.

Бугун, 18 март куни ЦАХАЛ Ғазода Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий операциялар қайта бошланганини эълон қилди. Reuters маълумотларига кўра, Исроилнинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Ғазо марказидаги Дайр-ал-Балоҳда учта уй: Ғазо шаҳридаги бино ҳамда Хон-Юнис ва Рафаҳдаги нишонлар зарар кўрган. Кейинроқ ОАВ Исроил АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини Ғазога зарбалар қайтарилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар