Истанбул Республикаси Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчига, жумладан, Истанбул шаҳар ҳокимига нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида қарорлар чиқарилган. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири маълум қилди.
Қайд этилишича, Истанбул Республика Бош прокуратураси томонидан 2 та тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терроризмга оид жиноятларни тергов қилиш бўйича бюро томонидан олиб борилаётган тергов доирасида Истанбул шаҳар ҳокими ҳам шулар жумласидан бўлган 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Ушбу терговда гумонланувчилар террорчилик ташкилотига ёрдам бериш жиноятини содир этганликлари иддао қилинмоқда.
Қайд этилишича, бошқа тергов ҳаракатлари Уюшган Жиноятларни тергов қилиш Бюроси томонидан олиб борилмоқда. Ушбу тергов доирасида ҳам 100 нафар гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган, улар орасида яна Истанбул шаҳар ҳокими ҳам бор.
Ушбу терговда гумонланувчилар жиноий уюшма таркибида порахўрлик, товламачилик, ким ошди савдоларида тил бириктириш, малакали (квалифицияланган, жиддий, оғир) фирибгарлик, шахсий маълумотларни қонунга хилоф равишда эгаллаш каби жиноятларни содир этганликлари айтилмоқда.
Иккала тергов бўйича жами 106 нафар гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.