АсосийДунё

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 6 поғона пастлаб, 53-ўринни эгаллади

Финляндия саккиз йилдан бери дунёнинг энг бахтли мамлакати бўлиб турибди.

'Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 6 поғона пастлаб, 53-ўринни эгаллади'ning rasmi

Ўзбекистон ҳар йили БМТнинг барқарор ривожланиш ечимларини излаш бўйича бўлинмаси томонидан тақдим этиладиган дунёнинг энг бахтли мамлакатлари рейтингида (World Happiness Report) 6 поғона пастлаб, 53-ўринни эгаллади.

Ҳужжатни ишлаб чиқишда экспертлар асосан аҳоли даромадлари, соғлиқ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик ва коррупция даражаси каби кўрсаткичларни ҳисобга олади. Бундан ташқари, рейтингда мамлакатда фуқаролик эркинликлари, хавфсизлик ва келажакка ишонч ҳисси мавжудлиги, шунингдек, оилаларнинг барқарорлиги кўрсаткичлари ҳам инобатга олинади.

2025 йилда эълон қилинган рейтингда биринчи ўринни Финляндия сақлаб қолди (мамлакат 2017 йилдан бери рейтингда биринчи ўринни эгаллаб келади). Ундан кейин Дания, Исландия, Швеция ва Нидерландия жойлашган. Энг бахтли мамлакатлар ўнталигига Коста-Рика, Норвегия, Исроил, Люксембург ва Мексика ҳам кирди.

Рейтингда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон энг яхши натижани кўрсатди: 43-ўрин (ўтган йилда 49 эди). Қирғизистон 75-ўрин (75). Тожикистон 90-ўринда (88). Туркманистон бўйича маъумотлар кўрсатилмаган.

Рейтингда Германия, Буюк Британия ва АҚШ кетма-кет жойлашган, мос равишда 22, 23 ва 24-ўринлар. Рейтингда жами 147 та мамлакат бор. Сўнгги ўринларни Ливан, Серра-Леоне ва Афғонистон эгаллаган. Шунингдек, Россия 66-ўринда, Украина — 111, Туркия -94.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ХКСда ортиқча қолган астронавтлар кунлик “компенсация” олади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:57

    'Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:10

    Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди

    Улар гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилган.

    'Лондондаги энг йирик аэропорт ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:52

    Лондондаги энг йирик аэропорт ёпилди

    Аэропорт электр подсанциясида ёнғин чиққан.

    'Германия 13 йиллик танаффусдан сўнг Дамашқдаги элчихонасини қайта очди'ning rasmi

    Дунё 20.03.2025 15:37

    Германия 13 йиллик танаффусдан сўнг Дамашқдаги элчихонасини қайта очди

    Бербок хоним вақтинчалик ҳукумат ва Курдлар бошчилигидаги шимолий-шарқий Сурия маъмурияти ўртасидаги келишувни "тарихий" деб атади.

    'Исроилнинг Ғазога берган зарбаси оқибатида БМТ ходими ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 20.03.2025 14:15

    'Россияда турк сериаллари намойишини тўхтатиш талаб қилинди'ning rasmi

    Дунё 20.03.2025 13:49

    Россияда турк сериаллари намойишини тўхтатиш талаб қилинди

    Турк сериаллари россиялик аёллар тасаввурида ҳақиқий ҳаётдан узоқ эркак сиймосини шакллантириб, мамлакатда оила институтига ва демография ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.