Лондоннинг Ҳитроу аэропорти электр подсанциясида ёнғин чиқиши сабабли ёпилди.
"Aэропортда электр энергияси билан боғлиқ жиддий узилишлар кузатилмоқда. Йўловчилар ва аэропорт ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш учун аэропорт 21 март куни соат 23:59 гача ёпиқ бўлади. Йўловчиларга аэропортга бормаслик ва қўшимча маълумот олиш учун ўз авиакомпаниялари билан боғланиш тавсия этилади. Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилади Ҳитроунинг расмий сайтида.
Маълумот учун, Ҳитроу Лондоннинг энг йирик аэропорти ва Европадаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири ҳисобланади.