АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёевга бир неча давлат раҳбарлари байрам муносабати билан табрик йўллади

Россия, АҚШ ҳамда Хитой етакчилари Наврўз билан табриклади.

'Шавкат Мирзиёевга бир неча давлат раҳбарлари байрам муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Наврўз байрами муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович! Баҳор айёми Наврўз муносабати билан энг самимий табрикларимни қабул қилгайсиз”, дейилади табрикда.

Шунингдек, табрикда Россия-Ўзбекистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланаётгани қайд этилган.

“Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли икки томонлама алоқаларни бундан буён ҳам дўст халқларимиз фаровонлиги, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожлантирамиз, деб ишонаман. Ушбу қутлуғ айёмда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, чин қалбимдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилайман”, дейди Путин.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Муҳтарам Президент жаноблари! Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ажойиб Наврўз айёми билан табриклайман. Бу барча учун тинчлик, фаровонлик ва янгиланиш байрамидир”, дейилади хабарда.

Трапм ўз табригида мамлакатлар ўртасида мустаҳкам ришталар ўрнатилаётганини юксак қадрлашини ва Мирзиёевнинг изчил ислоҳотлар дастурини олқишлашини билдирган. 

“Савдо алоқаларимизни кенгайтириш ва замонамизнинг энг йирик муаммоларини ҳал этиш йўлида ҳамкорлик қилишни интиқлик билан кутаман. Буюк давлатларимиз равнақ сари интилаётган бир пайтда, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашга содиқ бўлиб қолади. Наврўз муборак!”, дейилади табрикда.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз айёми билан табриклади.  Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Муҳтарам Президент жаноблари! Хитой тақвими бўйича Янги йил байрами муносабати билан йўллаган табригингиз учун Сизга самимий миннатдорлигимни изҳор этаман. Ўзбек халқининг анъанавий Наврўз байрами муносабати билан Хитой ҳукумати ва халқи номидан сизга, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига самимий табрикларимизни етказмоқчиман”, дейилади табрикда.

Шунингдек, минг йиллик тарихга эга Наврўз баҳор келиши ва табиат уйғонишини ифодалаб, ўзбек халқининг бахтли ҳаётга, эл-юрт бирлигига ва равнақига интилишини акс эттириши таъкидланган.  

“Ўтган йил июль ойида Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасидаги самимий ва дўстона учрашувимизда Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ва турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришдик, икки томонлама алоқаларнинг янги йўналишларини белгилаб олдик”, дейилади мактубда.

Си Цзиньпин эришилган келишувлар самарали амалга оширилаётгани, икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб, эътиборга лойиқ натижалар бераётганини мамнуният билан қайд этган.

“Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият бераман ва яқин дўстлигимизни юксак қадрлайман. Сиз билан биргаликда барча соҳалардаги ҳамкорликни илгари суриш, Хитой ва Ўзбекистоннинг ягона тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ишларини бойитиш учун ҳаракат қилишга тайёрман. Фурсатдан фойдаланиб, сизга, Жаноби Олийлари, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар, дўст Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилайман”, дейилади табрикда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат юборди'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 20:51

    Ўзбекистон Афғонистонга 200 тонна озиқ-овқат юборди

    Наврўз байрами ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига навбатдаги инсонпарварлик юки етказилди.

    'Президент “Янги Ўзбекистон” боғидаги Наврўз тантанасида иштирок этди'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 19:11

    Президент “Янги Ўзбекистон” боғидаги Наврўз тантанасида иштирок этди

    Давлат раҳбари нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан муборакбод этди.

    'Жарима балларига доир қарор лойиҳаси эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 15:43

    Жарима балларига доир қарор лойиҳаси эълон қилинди

    Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

    'Юнусободдаги “дом”ларнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 13:05

    Юнусободдаги “дом”ларнинг бирида ёнғин содир бўлди

    Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Ёнғин туфайли  Тошкент – ​​Лондон – Тошкент рейси бекор қилинди'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 12:24

    Ёнғин туфайли Тошкент – ​​Лондон – Тошкент рейси бекор қилинди

    Лондондаги энг катта аэропорт ёнғин сабаб ёпилган.

    '“Чорсу”да қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ростми?'ning rasmi

    Жамият 21.03.2025 12:22

    “Чорсу”да қурилаётган савдо маркази қулаб тушгани ростми?

    Ҳолат юзасидан Олмазор туман ҳокимлиги муносабат билдирди.