АсосийЖамият

Ўзбекистонда эркакларнинг 1,4 фоизи 20 ёшгача оила қурмоқда

Январь-февраль ойларида республика бўйича 31 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

'Ўзбекистонда эркакларнинг 1,4 фоизи 20 ёшгача оила қурмоқда'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистон Республикасида никоҳланувчи эркакларнинг ёши бўйича тақсимланиши ҳақида маълумотни эълон қилди. 

Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида, ФҲДЁ органларида республика бўйича 31 775 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда эркакларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши:

20 ёшгача – 1,4 %;

20-30 ёш – 78,7 %;

31-40 ёш – 13,6 %;

41 ёш ва ундан катталар – 6,3 %.

    Бошқа янгиликлар