Футбол тарихида 13 йил деганда “янгилик” бўлиши мумкин.
ЖЧ-2026 саралаш босқичинг 8-турида футболчиларимиз Теҳронда меҳмон бўлишади. Ушбу баҳсдаги ғалаба ёки дурранг (эҳтимолий) жаҳон чемпионатига йўлланмани ҳал қлиши мумкин. Шу билан биргаликда қозонилган ғалаба Ўзбекистоннинг 13 йиллик қора анъанасига барҳам беради. Ўйиннинг муҳимлилик даражасидан келиб чиқиб бугун Андижондан 200 нафар футбол мухлислари терма жамоамизни бевосита майдондан қўллаб-қувватлаш мақсадида Эронга йўл олишди. "Озодий" стадионида бўладиган ўйин бугун тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги турда миллий терма жамоамиз тошкентда Қирғиз Республикасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.