АсосийДунё

Россияда Instagram ва Facebook'да реклама жойлаштириш тақиқланмоқда

Қонун 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.

'Россияда Instagram ва Facebook'да реклама жойлаштириш тақиқланмоқда'ning rasmi

Россия Давлат Думаси Instagram ва Facebook'да реклама жойлашни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Мазкур қонун Давлат Думаси расмий сайтида эълон қилинган.

Унга кўра, тақиқ нафақат Meta'га тегишли Instagram ва Facebook, балки Россияда “исталмаган” деб топилган халқаро ташкилотлар ва “экстремистик” деб белгиланган платформалардаги барча рекламаларга тааллуқли бўлади. Россия ҳукумати Meta корпорациясини шундай рўйхатга киритган.

Қонун Федерация Кенгаши томонидан маъқулланиб, президент томонидан имзолангандан сўнг 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар