АсосийДунё

АҚШда сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Кентукки бўйлаб йўллар тошқин суви, ағдарилган дарахтлар, шунингдек, ер кўчиши оқибатида юриш учун яроқсиз бўлиб қолган.

'АҚШда сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

АҚШнинг марказий штатларида содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Сув тошқинлари кучли ёмғирлар ва 5 апрель куни кучайган бўронлар туфайли юзага келган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Қайд этилишича, баъзи ҳудудлардаги дарёларнинг сатҳи яқин кунларда янада ошиши кутилмоқда. Огаё дарёсининг сатҳи 24 соат ичида 1,5 метрга кўтарилган ва бу кўтарилиш давом этиши мумкин. Кентукки штатидаги энг катта шаҳар бўлган Луисвилл шаҳрининг мэри Крейг Гринбергнинг тахминларига кўра, бу тошқин шаҳар тарихидаги энг кучли тошқинлардан бири бўлмоқда. Кентукки бўйлаб йўллар тошқин суви, ағдарилган дарахтлар, шунингдек, ер кўчиши оқибатида юриш учун яроқсиз бўлиб қолган.

Шунингдек, Арканзас, Миссиссипи ва бошқа штатларда ҳалокатли бўронлар рўй берган. 2 апрелдан бошлаб, Кентуккининг баъзи ҳудудларида 30 сантиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилган, Арканзас ва Миссури штатларида эса 20 сантиметрдан ортиқ ёғингарчилик кузатилган. АҚШнинг Миллий метеорология хизмати йўллар, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларининг сув тошқинларидан зарар кўриш хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. 

    Бошқа янгиликлар