АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқ Ассамблеясининг 150-сессияси доирасида Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси Раиси Соҳиба Гафаровани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон Ўзбекистон етакчисига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодий ҳамкорлик йили доирасида биргаликда самарали ишлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари фаол паллага кирган. Маданий-гуманитар тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва бўлажак олий даражадаги саммитлар учун янги таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида парламентлар ўртасида яқин амалий ҳамкорликни ва фаол алмашинувларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 21:35

    Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Вьетнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

    'Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 21:08

    Мартин Пуквареке Чунгонгни Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.

    'Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 16:19

    Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    'Шавкат Мирзиёев Россия билан парламент соҳасидаги самарали ҳамкорликни мамнуният билан қайд этди'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 13:40

    'Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвага боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 12:15

    Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвага боради

    Давлат раҳбари 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади.

    'Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

    Сиёсат 05.04.2025 17:22

    Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан телефон орқали гаплашди

    Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.