Хитой шарқидаги қариялар уйида ёнғин содир бўлди, бунинг оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Синьхуа" агентлиги муниципал ҳокимият органларига таяниб хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ёнғин кеча, 8 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида Хэбей провинциясининг Ченде шаҳар округидаги туманлардан бирида содир бўлган.
Ҳозирда воқеа содир бўлган вақтда бинода бўлган бошқа қариялар яқин атрофдаги шифохонага ўтказилган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган, дейилади хабарда.