Ўзбекистон фуқароси М.А. иммиграция идоралари қарори билан АҚШдан депортация қилинди. Депортация АҚШ Иммиграция ва божхона политсияси (ICE) ходимлари томонидан Аризона штатининг Финикс шаҳрида амалга оширилди.
Аввалроқ, фуқаро М.А. болаларни жинсий эксплуатация қилиш мақсадида сотиш билан боғлиқ учта жиноятни содир этганликда айбли деб топилган эди.
Жазони ўтаб бўлгач, суд уни АҚШ ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди.