АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раҳбари билан учрашув ўтказди

Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади.

'Шавкат Мирзиёев Глобал ўзгаришлар институти раҳбари билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 апрель куни Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири, Глобал ўзгаришлар институти раиси Тони Блэрни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли тузилма билан амалий ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тони Блэр Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши ва кўламини юксак баҳолади, уларни янада илгари суриш доирасида зарур эксперт-маслаҳат кўмагини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Иқтисодиёт тармоқларига йирик стратегик инвесторларни жалб қилиш, технологик модернизация, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этишни жадаллаштириш, устувор соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамкорликнинг бошқа асосий йўналишлари сифатида қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр томонидан 2016 йилда ташкил этилган институт халқаро нотижорат ташкилот ҳисобланади. У турли мамлакатларга барқарор ва инновацион ривожланишнинг янги моделларини ишлаб чиқишда, иқлим ўзгариши ва бошқа замонавий таҳдидларга қарши курашишда кўмаклашади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ижарада яшайдиган ҳарбийларга тўланадиган компенсация миқдори оширилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.04.2025 16:57

    Ижарада яшайдиган ҳарбийларга тўланадиган компенсация миқдори оширилди

    Бу “Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланган.

    'Шавкат Мирзиёев Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 10.04.2025 16:17

    Шавкат Мирзиёев Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Жаҳон банки гуруҳининг операциялар бўйича бошқарувчи директори билан йирик минтақавий лойиҳаларни илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    'Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан нимани муҳокама қилди?'ning rasmi

    Сиёсат 10.04.2025 09:09

    Бахтиёр Саидов АҚШ Давлат котиби билан нимани муҳокама қилди?

    Икки давлат вакиллари мамлакатлар ўртасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, минтақавий алоқаларни ривожлантириш бўйича фикр алмашган.

    'Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни деб эълон қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 09.04.2025 17:07

    Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни деб эълон қилинади

    Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

    'Президент дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 09.04.2025 16:17

    Президент дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини айтди

    Видеоселектор йиғилишида уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилгани кўрсатиб ўтилди.

    'Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 07.04.2025 21:35

    Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси Раиси бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Вьетнам билан амалий шерикликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.