АсосийМаданият

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

Вазирлик вакиллари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форумида иштирок этмоқда.

Саудия Арабистони валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳомийлигида ҳар йили ўтказиладиган ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг турли нуқталаридан келган иштирокчилар таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалаларни муҳокама қилади. Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат.

Форумнинг илк кунидаёқ, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувимизда ИТБ келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнунлигини қайд этди.

Учрашув натижасида Глобал Партнершип фор Эдуcатион (ГПЕ) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.

Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:

- республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;

- мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;

- ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;

- инклюзив таълимни ривожлантириш;

- ўқув дастурларини такомиллаштириш;

- мактабгача таълим сифатини ошириш.

Форум ўз ишини давом эттирмоқда. Навбатдаги учрашув ва келишувлар тафсилотлари, янгиликлар ҳақида яна хабар берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

    Маданият 02.04.2025 20:14

    Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

    Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.

    'Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 23:02

    Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

    Орден Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага топширилди.

    'Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 13:31

    Ботир Қодиров жавобгарликка тортилди

    Хонанда муаллифлик ҳақини тўламасдан шеърларни қўшиқ қилганликда айбланмоқда.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда'ning rasmi

    Маданият 15.03.2025 21:34

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният бойлиги. Янги Ўзбекистоннинг халқаро лойиҳалари тақдимоти" мавзусида анжуман ўтказилди.