АсосийЖамият

Хавфи юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади

Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

'Хавфи юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади'ning rasmi

Хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақида Президент йиғилишида маълум қилинди.

Сертификат олиш мажбурий бўлган товарлар рўйхатини кескин қисқартириб, маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш амалиёти жорий қилинади.

Асбоб-ускуна, хомашё, махсус техника, транспорт импортида мамлакатимизда тан олинадиган хорижий юқори сифат ва назорат тизимлари мезонлари ишлаб чиқилади, улар импорт қилинаётганда миллий сертификат олиш талаб қилинмайди.

“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”,
 - деди президент.

Мутасаддиларга “Бозор назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, синов ва сертификатлаштириш бўйича давлат лабораториялари хусусий секторга инвестиция киритиш шарти билан берилса, соҳада сифат ва рақобат бўлиши, хизмат нархи тушиши кўрсатиб ўтилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.