АсосийЖамият

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлди

Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистонда ўтказилган VIII Халқаро мусобақада иштирок этди.

'Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд натижа билан ғолиб бўлди'ning rasmi

Мусобақада Ўзбекистон разведкачилари рекорд натижа билан Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга муяссар бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли 22 армия корпусининг Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази (Пабби ш.) базасида ўтказилди.

Унда жами 14 та давлат – Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларусь Республикаси, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистон Ислом Республикасининг 14 та жамоаси беллашди (умумий 31 та жамоа).

Якуний натижаларга кўра ўринлар қуйидагича:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (95% натижа);

2-ўрин – Хитой жамоаси (74 % натижа);

3-ўрин – Баҳрайн жамоаси (65 % натижа).

Халқаро мусобақанинг ёпилишига бағишланган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медаль билан тақдирланди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ўзларини Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари эканликларини яққол намойиш этишди. Ҳарбий хизматчиларимиз ўзларига билдирилган ишончни тўлиқ оқладилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:08

    Тошкентда эколабораториялар ташкил этилди

    Экология қўмитаси ифлосланишга қарши курашни кучайтирмоқда. Пойтахт ҳавоси 24/7 назорат тизимига ўтди.

    'Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Энди Ўзбекистонда дафн этиш ишларини рўйхатга олиш рақамлаштирилади

    2026 йил 1 мартдан бошлаб вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг, унинг эри ёки хотини, ота-онаси, фарзандларининг my.gov.uzʼдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.