АсосийДунё

Хитой “Толибон”ни ШҲТ саммитига таклиф қилди

25-ШҲТ саммити жорий йилнинг иккинчи ярмида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган.

'Хитой “Толибон”ни ШҲТ саммитига таклиф қилди'ning rasmi

Хитой “Толибон”ни ШҲТ саммитига таклиф қилди. 

Хитойнинг Қобулдаги элчиси Чжао Син Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этишга таклиф қилди.  

Толибон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Хитойнинг Кобулдаги элчиси Чжао Син Ислом Амирлигига жорий йилги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этиш учун таклиф йўллаган. Бу ҳақда “Толқун Нюс” ахборот агентлиги хабар тарқатган.

Толибон ҳукуматининг ТИВ молия ва бошқарув бўйича ўринбосари Муҳаммад Найим билан учрашув чоғида шундай таклиф билдирилган.

Якшанба куни эълон қилинган баёнотда Хитойнинг “иккала мамлакат ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш”га қизиқиши қайд этилган.

Баёнотда Чжао Синнинг сўзларидан шундай иқтибос келтирилган: “Хитой Афғонистонга яқин қўшни сифатида ушбу давлат билан муносабатларни мустаҳкамлашга катта аҳамият беради ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш йўлида янада аниқ қадамлар ташлашга тайёр”.

Учрашув давомида Муҳаммад Наим қўшничилик муносабатларининг аҳамиятини таъкидлаб, шундай деди:

"Афғонистон ва Хитой қўшни мамлакатлардир, ва қўшнилар ўртасида ижобий муносабатларни сақлаш ҳар икки томон учун жуда муҳимдир".

Хабарларга кўра, Афғонистоннинг ШҲТдаги аъзолиги 2021 йил сентябридан бери фаол эмас. Афғонистон 2012 йил 7 июнда ШҲТда кузатувчи мақомини олган, аммо ундан бери ташкилот фаолиятида фаол иштирок этмаган.

25-ШҲТ саммити жорий йилнинг иккинчи ярмида Хитойда ўтказилиши режалаштирилган.

                                       Абдуллоҳ Саййид

    Бошқа янгиликлар