АсосийСиёсат

Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди.

'Самарқандда Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

24 апрель куни "Silk Road Samarkand" мажмуасининг Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашув аввалида Туркманистон етакчиси давлатимиз раҳбарига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Пойтахтларда савдо уйлари очилиб, юк ташиш ҳажми ошмоқда. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда. Биргаликда "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси ташкил этилмоқда.

Фаол ҳудудлараро мулоқотлар йўлга қўйилган, маданий-гуманитар алмашинув бўйича катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда Хива шаҳрида учинчи Ҳудудлар форумини ҳамда Ўзбекистонда Туркманистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий шерикликка доир масалалар, шу жумладан "Марказий Осиё плюс" форматидаги бўлажак саммитлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашдилар.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида жорий йил декабрь ойида Ашхобод шаҳрида ўтказиладиган форум ва бошқа халқаро тадбирлар муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Туркман халқининг миллий етакчисига унинг қаламига мансуб "Тафаккур гавҳари" китобининг ўзбек тилидаги нусхасини топширди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 15:24

    Туркман халқининг миллий етакчиси "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президентимиз Туркман халқининг миллий етакчиси томонидан илгари сурилаётган глобал хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги халқаро ташаббусларни алоҳида қайд этди.

    'Лавров ҳамда Бахтиёр Саидов Самарқандда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 24.04.2025 10:04

    Лавров ҳамда Бахтиёр Саидов Самарқандда музокара ўтказди

    Икки давлат ТИВ раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашган.

    'Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 17:33

    Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди

    Олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

    'Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 15:43

    Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

    'Лавров Самарқандга келди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 08:31

    Лавров Самарқандга келди

    Россия ТИВ раҳбарини Бахтиёр Саидов кутиб олди.

    'Президент Ҳиндистондаги террорчилик ҳужуми муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 23.04.2025 08:14

    Президент Ҳиндистондаги террорчилик ҳужуми муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Таъкидланишича, Кашмир ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлган.