АсосийЖамият

Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди

Маст ҳолатда автомашина олиб қочган тожикистонлик 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

'Термизда машина олиб қочган Тожикистон фуқароси қамалди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида маст ҳолатда автомашина олиб қочган тожикистонлик 3 йил-у 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Менинг юртим” хабар берди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрида вақтинча яшаб келаётган тожикистонлик 44 ёшли шахс такси ҳайдовчисининг Cobalt автомашинасини олиб қочган. Гап шундаки, у маст ҳолатда шериги билан таксига минган. Йўл-йўлакай спиртли ичимликлар истеъмол қилишда давом этган. У жанжалларга ҳайдовчини ҳам аралаштирган ва ҳайдовчининг автомашинадан тушганидан фойдаланган ҳолда у Cobalt'ни олиб қочган.

Шундан сўнг ҳайдовчи Spark русумли автомашинада унинг изидан ҳаракатланиб борганда, у олиб қочган автомашинаси билан ёнма-ён ҳаракатланиб кетаётган Spark автомашинасига ҳам шикаст етказиб, автомашинани олиб қочишда давом этган. Олиб борилган тезкор-қидирув чора-тадбирлари жараёнида машина Термиз туманининг Айритом маҳалласи ҳудудида бошқарилиб борилаётгани аниқланган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан уни тўсиб ушлаш тадбири давомида фуқаро Cobalt’ни яна олиб қочмоқчи бўлган. Ортга ҳайдаб, йўл четида турган Cobalt автомашинасини ҳам уриб юбориб, унга шикаст етказиб, машинани олиб қочишда давом этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида бўлиб ўтган судда эркакка Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан кодекснинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 3 автомашинага етказилган зарар ҳам тўлиқ қопланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Водийда Labo автомашинасига ўрнатилган газ баллон портлади'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:23

    'Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 19:12

    Тадбиркор аёлга шилқимлик қилган солиқ бошқармаси бошлиғига ҳукм ўқилди

    Эркак аёлга тўхтамай шахсий хабарлар жўнатиб, гўёки унинг аҳволидан хавотирлангандай "кечки чой учрашувлари"га таклиф қилган.

    'Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 18:25

    Давлат рақами белгиси ўрнига исмини ёзиб олган фуқарога чора кўрилди

    Ҳайдовчи давлат рақам белгиси ўрнига 20 FARRUX белгисини тақиб ҳаракатланган.

    'Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авиачиптасиз қолиб кетди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 18:10

    Умра зиёратидан қайтмоқчи бўлган ўзбеклар авиачиптасиз қолиб кетди

    Зиёратчиларнинг аксариятини кексалар ва аёллар ташкил қилган.

    'Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 17:46

    Ўзбекистонда болалар камбағаллиги 21,5 фоиздан 11,4 фоизга тушди

    Ижтимоий нафақалар, болалар учун моддий ёрдам ва пенсиялар камбағалликни камайтиришда муҳим омил бўлган.

    'Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради'ning rasmi

    Жамият 18.09.2025 15:14

    Метрода қизларга тегажоғлик қилган эркак кечирим сўради

    Бу қилмиши учун унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.