Испанияда электр энергиясининг кенг кўламли ўчирилиши мамлакатда поездлар ҳаракати бутунлай тўхтаб қолишига олиб келди. Бу ҳақда Испаниянинг Renfe темир йўл оператори маълум қилди.
"Соат 12:30 да бутун миллий электр тармоғида энергия узилиши содир бўлди. Поездлар барча станцияларда тўхтатилган ва жўнатилмаяпти," - дейилади унинг Х тармоқдаги хабарида.
Бундан ташқари, Мадриддаги Барахас халқаро аэропорти электр таъминотисиз қолди, деб хабар берди Euronews телеканали.
Унинг маълумотларига кўра, электр таъминотидаги узилиш бошқа аэропортлар фаолиятида ҳам узилишларга олиб келган. Телеканал маълумотларига кўра, Испания ва Португалия пойтахтларида метро ҳаракати тўхтатилган, поездлар бекатлар орасидаги туннелларда қолиб кетган.
Аввалроқ ТАССнинг Мадриддаги мухбири Испания пойтахтида электр таъминотидаги узилиш туфайли деярли ишламаётганини хабар берган эди.