Сурхондарё вилояти Денов туманида Damas 32 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Ходимлар томонидан ҳолат бартараф этилиб, автомашина кузатув остида боғчага қайтарилди. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128−8 моддаси (Одам ташиш қоидаларини бузиш) билан БҲМнинг 5 баробари миқдорида (1 875 000 сўм) жарима қўлланилди.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактаб ва мактабгача таълим бошқармасига тақдимнома киритилди.
Аввалроқ Наманган вилояти Косонсой туманида ҳайдовчи Damas автомобилида 25 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланганди.