Хива шаҳридаги “Ангарик” маҳалласидаги бўш майдонда маъмурий бинолар қурилиб, шаҳардаги барча давлат ташкилотлари шу ерга кўчирилади. Бу ҳақда 2 май куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Давлат раҳбари Хива шаҳрида фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтди.
Хусусийлаштириш дастурига асосан 2025 йилда Хоразмда 41 та давлат биноси, 350 гектар ер участкаси савдога қўйилмоқда.
“Бу хизмат кўрсатиш, туризм ва ишлаб чиқариш соҳалари учун катта имконият”, деди президент.
Масалан, Урганч шаҳридаги ўрганишлар натижасида 61 минг квадрат майдони, 21 гектар ери бўлган 45 та давлат биноси аниқланди. Улар негизида меҳмонхона, хизмат кўрсатиш ва савдо марказлари, кўнгилочар масканлар қуриб, камида 500 кишини банд қилиш мумкинлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга Урганч, Хивадаги барча маъмурий биноларни савдога чиқаришбўйича катта дастур ишлаб чиқиш топширилди.