АсосийЖамият

Хорижга кетаётган сирдарёлик аёл 7 ойлик боласини кўчага ташлаб кетди

Боланинг чўнтагида қолдирилган хатда фарзандининг исми, ёши ва нима сабабдан ташлаб кетганлиги ёзилган.

'Хорижга кетаётган сирдарёлик аёл 7 ойлик боласини кўчага ташлаб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Лойиш маҳалласида аёл фарзандини бир адёл ва 2-3 та кийимлари билан ташлаб кетгани, боланинг чўнтагидан “Исми Одилбек, 7 ойлик, илтимос, асраб олинг, мен чет элга кетяпман”, мазмунидаги хат чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Болалар омбудсманнинг расмий муносабатига кўра, аёл ҳақиқатдан ҳам 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Пастдарғом туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширингани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилган. Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

    Бошқа янгиликлар